
«ЯҚИНЛАРНИ УНУТДИНГ…»
-«Майли, жонзотларга — улашдинг меҳр,
…Нега яқинларни — унутдинг ахир!».

«УЗОҚ ЎЙЛАМОҚ…»
-«Кўп узоқ ўйламоқ — фойдаси оздир,
…Узоқни кўзламоқ — нақадар создир!».

«РЎЗҒОРНИНГ ТАШВИШИ…»
-«Рўзғорнинг ташвиши — у билан бирга,
Қўли бўш келса хам — ўтказинг тўрга!».

«УЛҒАЙСАНГ ШУНДА…»
-«Ким бўласан, айт-чи — «улғайсанг» шунда?,
-“Улғайишим демак — шубҳали унда!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ