
«ЎЗ ВАҚТИДА АЙТИЛГАН СЎЗ…»
-«Вақтида айтилган — «Йўқ» деган сўзинг,
Турли балолардан — асрайди ўзинг!».

«КЕТСА КЕРАКСИЗ ШОХ…»
-«Бевақт кесдиларми — шохингни дарахт?»,
-«Кетса кераксиз шох, баъзан — шу хам бахт!».

«ОСИЛСАНГ БАЛАНД ДОР ДУРУСТ…»
-«Бу азим тоғларга — қўлинг етмасми?»,
-«Осилсанг, баланд дор — дуруст эмасми?».

«ЁЛҒИЗЛИК МЕВАСИ…»
Ёлғиз бир дарахтдан — келди шундай сас:
-«Ёлғизлик мевасин — қилманг ҳеч ҳавас!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ