
-“Ақлинг билан бўлгин болам!”,
Дерди доим менга отам.
Ўйинқароқдирман балки,
Ҳа, ёш эдим – унда чунки.
Танбеҳ ботиб менга, бироқ,
Мен отамдан кетдим йироқ…
…Қувлашмачоқ ўйнагандай,
Йиллар ўтди – «бўлмагандай».
Таъсири бор — турмуш юкин,
Оқ оралаб сочга бу кун,
Ақлим топдим – энди, бироқ,
Отажоним – мендан йироқ…!.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ