
"ФАҚАТ БИР БОРА..." -"Сакраганда - хато бўлган пайт,
Қўллайсизлар, қандай чора - айт?".
-"Хато қилсак - унга йўқ чора,
Бизда хато - фақат бир бора!".

"БАЛКИМ АСЛИДА..." -"Бизга узатилган - қўллар баъзида,
Ёрдам бермоқ истар - балким аслида!".

"ЙИРОҚ..." -“Қизга гулни берди - келиб яқинроқ,
Қалби эса асли - бу қиздан йироқ!".

"ЧАВАНДОЗ..." -"Бўлмасамда - гарчи чавандоз,
Чавандозлар - солар пояндоз!".
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ