Ушбу салатни нафақат байрам кунлари, балки тушлик ва кечки овқатга истеъмол қилсангиз ҳам бўлади.

 — Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • картошка — 3 дона;
  • сабзи — 1-2 дона;
  • тухум — 4 дона;
  • пишлоқ — 120 г;
  • дудланган товуқ оёқчалари — 2 дона;
  • қизил булғори қалампири;
  • петрушка;
  • майонез;
  • зайтун — 3-4 дона.

Тайёрланиш жараёни

  • Қайнатилган картошка, тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
  • Товуқ ва булғори қалампирини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
  • Сабзидан 12 та думалоқ шакл ва соат стрелкасини кесиб олинг.
  • Кўкатларни майдаланг.
  • Махсус идишга картошка, булғори қалампири, товуқ, кўкатлар ва тухумни устма-уст қилиб териб чиқинг.
  • Ҳар бир қаватдан аввал ва кейин майонез суртишни унутманг.
  • Сабзи бўлакларини соат кўринишида териб чиқинг.
  • Ўртасига зайтун қўйинг.
  • Сабзи устига рақамлар чизиш учун майонездан фойдаланинг.
  • Кўкатлар билан безаб 1-2 соатга совиткичга қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz