Байрам дастурхони учун мазали бўлиши билан бирга ажойиб кўринишга эга пишлоқ ва колбасадан кулба газагини тайёрлаймиз.

 — Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қаймоқ-пишлоқ – 230-250 грамм;
  • сметана – 80 грамм;
  • қаттиқ пишлоқ – 230-250 грамм;
  • кракерлар – 2 қадоқ;
  • дудланган колбаса ва таёқчалар, саримсоқ кукуни, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қаймоқли пишлоқ, сметана, саримсоқ кукуни, туз ва зираворлар миксер қилинади.
  2. Устидан қаттиқ пишлоқ қирғичдан ўтказиб солинади.
  3. Тайёр бўлган аралашма музлаткичга 1 соатга қўйилади.
  4. Массанинг усти бир текисда бўлиши учун кракерлар териб чиқилади.
  5. Кулбанинг дераза эшиги учун жой қолдирилади.
  6. Массанинг тепа қисмига том шаклида колбаса терилади. Пастки қисми эса дудланган таёқча билан ўралади.
  7. Дераза ва эшик қисмига пишлоқ билан безак берилади.
  8. Дастурхонга тортиш учун музлаткичда 30-60 дақиқага қолдирилади.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz