Ушбу ширинлик нафақат таъми, балки фойдали экани билан ҳам ўзига хосдир.

 — Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Elle

Фото: Elle

Керакли маҳсулотлар:

  • сариёғ— 85 г;
  • шакар — 110 г;
  • тухум — 170 г;
  • ун — 200 г;
  • разрихлитель — 1 г;
  • мускат ёнғоғи — 1 г;
  • долчин — 1 г;
  • туз — 1 г;
  • асал — 25 г;
  • қовоқ пюреси — 150 г;
  • олма пюреси — 60 г;
  • апельсин шарбати — 20 мл;
  • ёнғоқ — 60 г;
  • қовоқ уруғи — 10 г.

Креми учун:

  • қаймоқ — 300 мл;
  • карамелли шоколад — 100 г;
  • асал — 6 г;
  • туз.

Тайёрланиш жараёни

  • Сариёғга шакар кейин эса тухум қўшиб миксерда аралаштиринг.
  • Ун, разрихлитель, туз ва майдаланган апельсин пўстини қўшинг.
  • Асал, пюрели аралашма ва шарбат, шунингдек, майдаланган ёнғоқ қўшиб аралаштиринг.
  • Кекс пиширишга мўлжалланган махсус идишга ёғ суртиб, ун сепинг.
  • 175 даража қизиган оловда 35-45 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Қаймоққа асал қиздириб олинг.
  • Шоколад қўшиб блендерда аралаштиринг.
  • 6 соатга совиткичга қўйинг.
  • Тайёр бўлганидан кейин хамир устидан қуйинг.
  • Хоҳишга қараб исталган мева билан безасангиз бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz