— Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Elle 

Оддий ва мазали пирог оиланинг барча аъзоларига манзур келиши шубҳасиз.

Керакли маҳсулотлар:

  • ун – 100 грамм;
  • тухум – 2 дона;
  • шакар – 80 грамм;
  • сариёғ – 10 грамм;
  • асал – 110 грамм;
  • апельсин пўсти– 1 ош қошиқ;
  • апельсин шарбати – 40 грамм;
  • қабартма – 1 чой қошиқ;
  • туз, хурмо.

Тайёрланиш жараёни:

  1. 40 грамм апельсин шарбати ва 70 грамм шакар аралаштирилади ва сироп тайёрлаш учун қайнатилади.
  2. Қолип ичига пергамент қоғоз солиниб, сироп қуйилади.
  3. Устидан паррак қилиб кесилган хурмо териб чиқилади.
  4. 100 грамм сариёғ эритилиб, асал ва апельсин пўсти қўшилади.
  5. 2 та тухум оқаргунга қадар яхшилаб кўпиртирилади.
  6. Сўнгра асалли аралашма устидан қуйилади. Устидан ун, қабартма ва туз қўшилади.
  7. Хамирнинг суюқлиги сметана каби бўлиши керак.
  8. Хамир қолипга қуйилади ва печда 180 даражада 45 дақиқа давомида пиширилади.
  9. Пирог тайёр бўлгач, қолипнинг қоғоз томони юқорига қаратиб қўйилади ва пирог аста секин ажратиб олинади.
  10. Пирогни иссиқ чой билан дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz