Ноодатий салат билан байрам дастурхонини безанг.

 — Manba: «Daryo» nashri.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • картошка — 3-4 дона;
  • сабзи — 2 дона;
  • тухум — 3-4 дона;
  • дудланган товуқ — 300-350 г;
  • майонез;
  • шивит;
  • клюква;
  • анор доначалари;
  • консерваланган жўхори.

Тайёрланиш жараёни

  • Картошка, сабзи ва тухумни қайнатиб пишириб олинг.
  • Товуқ гўштини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
  • Сабзи ва тухумнинг оқидан бироз безак учун олиб қўйиб, қолганини қирғичдан чиқаринг.
  • Идишга картошкани арча шаклида солиб чиқинг.
  • Кейин товуқ гўшти, тухум ва сабзини ҳам картошка устидан солиб чиқинг.
  • Ҳар бир қаватдан аввал ва кейин майонез суртишни унутманг.
  • 2-3 соатга совиткичга қўйинг.
  • Шивитни майдаланг, тухумнинг оқи ва сабзидан кичкина юлдузчалар ясаб олинг.
  • Салатнинг устини шивит билан қопланг.
  • Майонез, сабзидан ясалган юлдузчалар, анор доначалари ва жўхори билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz