«КУЁВЛАР КЕЧИКСА…»
«Келинлик либоси — ярашди, аммо,
Куёвлар кечикса — бу хам муаммо.
Ноқулай бўлсада — охирги чора:
Қўнғироқ қилмоқчи — келин бечора!».
«СОЯ ХАМ…»
-Ногаҳон кўринса — соя хам агар,
«Вахима» отига – “Уради эгар”!.
«МЕН ХАМ АХМОҚ ЭМАСМАН…»
-«Қани номард, пастга туш тезроқ!»,
-«Йўқ-йўқ, асло — шу ер хавфсизроқ!».
-«Қўрқма, сени сира емасман!»,
-«Лекин мен хам — ахмоқ эмасман!».
«ҲАЁТДА ИНТИЛГАН…»
-«Қарангки, дарахт хам — йиқилиб ерга,
Ҳаётда бардавом — биз билан «бирга».
Баъзи бир инсонлар — йиқилган чоғи,
Гўёки ўчади — умид чироғи.
…Давомли бу ҳаёт — унутманг дўстлар,
Ҳаётда интилган — доим қад ростлар!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ