УГЛЕКИСЛОТА ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Суюлтирилган углекислота ишлаб-чиқаришнинг асосий босқичлари қуйидагилар:

  1. ХОМ – АШЁНИ ЗАРАРЛИ ЧИҚИТЛАРДАН ТОЗАЛАШ. Тозалов жараёни зарарли чиқиндиларнинг миқдори ва турига қараб ўзгариши мумкин. Зарарли чиқиндилар (керакли хом ашё таркибидаги чиқиндилар) механик, органик (спирт, альдегид, кислота, мураккаб эфирлар,олтингугуртли бирикмалар) хамда сув буғлари ва хаво кўринишида бўлади. Бу зарарли чиқиндилар ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатади, ускуналарни занглашига ва олинган махсулот сифатини пасайишига олиб келади. Шунинг учун уларни йўқотиш зарур.

Газларни тозалашни абсорбцион, адсорбцион ва комбинацияли усуллари мавжуд. Бундан ташқари газни қуритиш усули хам қўлланилади.

  • ГАЗНИ ЮҚОРИ БОСИМ ОСТИДА СУЮҚ ХОЛГА КОНДЕНСАТЛАШ.

Газни сиқиш бир неча босқичда амалга оширилиши мумкин. Табиийки углекислота ишлаб чиқарувчи ускунанинг нархи, ускунанинг катталигига ва танланган ишлаб чиқариш услубига боғлиқ бўлади.