Углекислота ишлаб-чиқариш учун хом-ашё сифатида хар қандай таркибида углерод мавжуд бўлган ёқилғи хизмат қилиши мумкин.
Лекин улардан хозирги кунда саноатда энг кўп тарқалгани қуйидагилар:
- Табиий газ – бу энг қулай хом ашё, чунки, бу усул билан углекислота ишлаб-чиқарилганда, йўқотишни талаб қиладиган чиқиндилар, яъни зарарли моддалар бўлмайди!
- Тутунли газлар – бу асосий, энг кўп қўлланиладиган ва энг кўп тарқалган хом ашё хисобланади (ёқилғини тўғридан-тўғри ёқилиши натижасида пайдо бўлган газлар, хар-хил саноат ишлаб-чиқаришлари чиқиндиларидан чиқадиган газлар).
- Газларни ачитиш/брожения (ферментлар ёрдамида бўладиган кимёвий жараён) – бу усул кўпроқ пиво хамда спирт ишлаб-чиқарувчи заводларда қўлланилади.
Агарда Сиз кичикроқ хажмда углекислота ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлсангиз, у холда қулайроқ хом ашё сифатида ачитиш (брожения) газлари ва ёқилғиларни тўғридан-тўғри ёқилишидан хосил бўладиган тутунли газлардан фойдаланишингиз тавсия этилади.