ТЕЛЕФОН АЛОҚАСИ – ЛУҒАТИ


“Сельфи” – “Биз томонга бир қараб қўй!” клипидан фотолавха.

“СМС” – “Сен Мени Севасанми?” деган саволга жавоб олиш воситаси.

“ММС” – “Мангу Мухаббат Сари” ёки “Мен Мамнунман Сиздан”.

“Дўстим хисобидан қўнғироқ”- “Пули қолмаган талабанинг хар доимги усули”.

“Телефондан телефонга пул ўтказиш” – Мобил алоқа компаниясидан олинган қарзни тўлашдан бўйин товлаш.

Телефонни кодлаб олиш – “Тарки дунё қилиш”.

Яширин” рақамдан қўнғироқ қилиш – юзига ниқоб кийган холда, эшикни тақиллатиб қочиш.

“Гудок” ташлаш – “Из” қолдириб, эшикни тақиллатиб қочиш.

Жиян – Ширинлик эвазига қўшни қизни чақириб берувчи жонли алоқа воситаси.

“Конференц” алоқа  —  “Бир пиёла чой устида сухбат”

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ