Фараз қилиб кўринг, агарда борди-ю хар-хил соха вакиллари ва бошқалар бир дастурхонда бирга ўтириб қолишса-ю, уларга фақат хақиқатни гапиртирадиган чой ичириб қўйилса, улар хамманинг олдида «нималар» деб «ният» қилган бўлур эдилар:

ТАЛАБАЛАР:

«Контрактлар нархи, йўл-кира нархи ошмасин, домлалар йўқламани камроқ қилсин, стипендия тез-тез кўтарилиб, ўз вақтида берилсин!»

БОҒЧА ОПАЛАР:

«Текширувчилар камроқ келсин, болаларга кўпроқ вақт ажратайлик, камроқ ғийбатлашайлик, мудира билан хўжалик мудирига инсоф берсин!»

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ:

«Каникул кўпроқ бўлсин, домлаларни тез-тез иши чиқиб қолсин, 45 минут кўз очиб юмгунча ўтиб кетсин, битирув кечаси таъқиқланмасин»

КУНДОШЛАР:

«Кундошимни юзига тезроқ ажин тушсин, сочлари қордай оқариб кетсин, ошхонадан бери келмасин».

ҚАССОБ:

«Суякларга «барака» берсин, гўштни кўп еса одамни қаритади дейдиганлар тескарисини гапирсин, тарозидаги серсуяк гўшт хам мижозларга талиқ бўлиб кўринсин»

ҚИЗЛАР:

«Хаёлимдаги шахзодам оқ отида келишга вақти бўлмаса, хеч бўлмаса ижарага олинган оқ ЛАСЕТТИ да келсин, никох тўйимиз куни ёғингарчилик бўлмасин, дугоналаримни ичлари куйсин!»

ОВСИНЛАР:

«Овсиним тезроқ уй олиб, кўчиб кетсин, боласини тезроқ боғчага берсин — мен бола-боғча бўлиш «бахти»дан қутулай, хар гал у билан сухбатлашганимда ичимдаги қора ниятларимни сезмасин, мени айвоним уни айвони бўлмасин!»

ИҒВОГАР:

«Мени олдимда одамлар билмасдан барча сирларини тўкиб солсинлар, ёлғондан ёзганларимни барчаси хақиқатдай туюлсин, қаламимни учи асло ўтмаслашмасин!»

ХАЙДОВЧИ:

«Автомашинам хеч хам бузилмасин, автосервисга ишим тушмасин, ДАН ходими сира тўхтатмасин, тўхтатса хам ёнида тест аппарати бўлмасин!»

ИЧУВЧИ:

«Анавини нархи ошмасин, уйга гандираклаб қайтганимда «участкавой» кўрмасин, ярим кечаси борсам хам уй эшиги очиқ бўлсин!»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz