Узоқ вақт айрилиқ азоби недир,
Билингки, бу сизга оғир синовдир.
Айрилиқ дегани эмас хиёнат,
Садоқат – бир умр сизга омонат!


Дейишар баъзида, хаётдан нолиб,
Не олдим хаётда, дунёга келиб.
Хайрон бўлиб «Хаёт», энсаси қотар,
Қилдингми харакат, ўзинг хам ахир!


Мехмон келса шод бўлиб,
Тўкин дастурхон солиб,
Қиламиз унга қутлуғ,
“Мехмон отангдан улуғ!”

***

Ўтса хамки асрлар,
Эртак хақида дерлар:
“Гарчи ёлғон бўлса-да,
Рости хам бор аслида!”

Қушларни қара, тинсиз,
Полапонин боқарлар.
Улғайгач, нега эсиз,
Боққанни унутарлар!

Эр-хотиннинг уруши,
Дока-рўмолнинг қуриши.
Хулоса қилинг, шундан,
Иноқ бўлинглар, чиндан!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz