Фарзандлар келажагин,
Ташвишида гохида,
Сухбат қурар эр-хотин,
Дастурхон атрофида.

Эри дейди: “Ўғлимиз,
Уйланса-ю, тинчисак”.
Хотини дер:”Қизимиз,
Бўй чўзибди, қарасак”.

Икковлон тузиб режа,
Фарзандларини ўйлаб,
“Фарз”ни адо этишса,
Уларни уйлаб-жойлаб!

Лекин битта нарса кам,
Унутдилар чамамда.
Фарзандлар бахтини хам,
Ўйлаш керак бир ёнда.

“Етти ўлчаб, бир кес” дер,
Халқимизда ақида.
Ўйлаб-жойлашдан бурун,
Қайғуринг бахт хақида!

Аввал беринг уларга,
Хунар, илм ва ақл,
Турмуш қургач, хаётда,
Яшаш учун мустақил!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz