Ўлкамизга куз келиб,
Дарахт барглари хорғин.
Қуёш хам гох беркиниб,
Гох кўрсатар борлиғин.

Нима учундир лекин,
Қалдирғочлар кетмабди.
Шошилиб жануб томон,
Манзилига етмабди.


Балким  улар бу билан,
Бизни огох этмоқчи.
«Глобал иссиқлик» ни,
«Хал этинглар» демоқчи!

Тўғри совуқдан кўра,
Иссиқ қулайдир, бироқ,
Асли хар бир нарсада,
Меъёр бўлса яхшироқ.


Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ


От qwert.uz