Кўчадан Шоди пиён,
Келар уйи томонга.
Гандираклаб хар томон,
Лек ўхшамас ёмонга.

Хуши бор-йўқ ўзида,
Ўзига савол берар.
Нега кайфи борида,
Барча юзин ўгирар!

Ўзи топди жавобни,
Саволни ўзи бериб.
Бу касофат ароқни,
Сўнг ташлади синдириб!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz