Бевақт мехмон келганда,

Мезбон қолади шошиб.

Худди атай қилгандай,

Табиат хаддан ошиб,

Ёзга бир ой қолганда,

Лайлак қорни юборди.

Таклифнома олмасдан,

Нечук ташриф буюрди.

Дарахтлар оқ кийимни,

Намойиш қилиб харчанд,

Нима шу хам қийинми,

Қорни қилмасдан писанд.

Қуёш тиғлари билан,

Бирдан «кийим» ечилди.

Хўш, кимнинг қўли «баланд»,

Ёз томон йўл очилди!

Абдулла Пулатов

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz