Агар ит тилга кириб, гапирганда нималар дер эди:
Баъзида ёнимдан ўтган кимсага,
Ит бўлганим учун, хуриб қўяман.
Менга тош кўтарган бирон одамга,
Акиллаб, тўрт қадам юриб қўяман.
Аслида қўрқаман, мен одамлардан,
Сабаби уларни тушуниш қийин.
Хозир бир-бирларин тайёр ғажишга,
Во ажаб, “дўст” улар, бир оздан кейин!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ