Латифалар

***

Похожее изображение

Донолар доносидан сўрашибди:

-Хозирги кунда уй бекаларимиз турли сериалларни кўришга муккаларидан кетмишлар. Шул боис, телевизорда 1 та сериални кўрган уй бекаси бирлан 5-6 та сериални бирданига кўрадиган уй бекасининг фарқи недур?

Донолар-доноси чуқур ўйга толиб, сўнгра жавоб қилибди:

-Эх мавлоно, 1 та сериални кўрган уй бекаси ўша сериални охирига қадар кўрадур, лекин 5-6 та сериални бирданига кўрадиган уй бекаси чарчаб ухлаб қолғонидан сериални эмас, сериаллар уни ўзини кўрадур. Алар оқибатда, эри ишдан келиб, кечки овқат тайёрланмаганлигини ва қозоннинг бўм-бўшлигиникўрадур. Андин сўнг, ўша уй бекаси сериалнинг қолғонини онаси бирлан «Учқўрғон» дан кўрадур!

***

Ўқитувчи болаларга тарбиявий соат дарсида “Мехнат” мавзусида дарс ўтаётиб, тинмай коспектдан кўзини узмай дарс ўтарди. Шу боис, гохо бир жумлани икки марта такрорлаб, ўқиб берганлигини ўзи хам сезмай қоларди. Бу холат такрорланавергач, ўқувчилардан бири сўради:

-“Домла, нима сабабдан кўп жумлаларни қайта-қайта такрорлаяпсиз?”

-“Э нодон” – жавоб қилибди домла –“Шунга хам ақлинг етмаганига хайронман. Ахир сенларга дарсни яхшироқ тушунтириш учун, эринмай, қайта-қайта такрорлаб, ўзимни мехнатда ўрнак қилиб кўрсатмоқчиман-да!”

***

Бир куни одам илонга дебди:

  • Хой илон! Намунча турқинг совуқ бўлмаса? Сени бехосдан чақиб олишингдан қўрқаман!

Илон: Эх инсон! Истаранг иссиқ бўлсада, сен мендан-да хавфлироқсан. Менку, нари борса чақиб оларман холос, лекин сен мени тутиб олиб, мендан тансиқ таом тайёрлаб, еб қўйишингдан қўрқаман

***

Афандидан кичкина набираси сўрабди:

  • Бобожон, нега фил бизни юртимизда яшамайди?

Афанди нима деб тушунтирсам экан деб, охири шундай дебди:

  • Болажоним, хўш, сен ўзинг нимага филлар бор юртда яшамаяпсан?
  • Чунки, бобожон, лайлак мени тумшуғида шу ерга олиб келганда!
  • Ха-а, ана кўрдингми болам, филни хам жажжилигида  лайлак тумшуғида ўша юртларга олиб бориб ташлаган-да!

***

Икки овсин сухбатлашишар эди. Улардан бири деди:

  • Вой менга қаранг, овсинжон! Кино ўлгурни шунақанги яхши кўраманки, телевизорни тагидан асти тура олмай қоляпман. Кечаги куни денг, телевизорга термулиб, овқатни тагини олдириб қўйганимни хам билмабман. Ундан аввал дазмолни уланган холда қолдириб, уйга ўт қўйиб юборишимга сал қолувди!…
  • Хмм, хаммаси тушунарли овсинжон, шу тахлитда кино кўришдан бўшамасангиз, кинони қизиқроқ жонлиси уйингизда хам давом этса ажаб эмас!

***