Россия мухандислари янги авлод музлатгичини ишлаб чиқдилар. Унда ишчи орган сифатида газ шаклига ўтувчи суюқлик эмас, балки металл магнит иштирок этиб, энергетик самара 30-40 % га ўсиши кузатилади деб хабар беради РИА Новости МИСиС матбуот-хизматида – деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech»
“Твер Давлат Университети ва “МИСиС” Миллий тадқиқот технология Университети тадқиқотчилари мутлақо янги турдаги музлатгичларни ишлаб чиқдилар. Ишлаб чиқилган тадқиқот аосида энергетик самара бўйича оддий музлатгичларнинг газкомпрессорли механизмларига қараганда 30-40 % устунликга эга бўлган қаттиқ жисмли магнитли система ётибди” – дейилади хабарда.
pixabay.com
Янги турдаги музлатгичда магнитли материални магнитланиши натижасида ўз хароратини ўзгартиришидан, яъни магнетокалорик эффектдан фойдаланилганлиги таъкидланган.
“РИА Новости” нинг аниқлик киритишича, МИСиС нинг катта илмий ходими Дмитрий Карпенков — “Тадқиқотчиларнинг асосий ютуқлари уларнинг каскадли эффектни йўлга қўйишга муваффақ бўлганликларидир, гадолиний металл қисмлари махсус ғилдиракларга жойлаштирилганда, катта тезлик билан айлантирилган пайтда уларни магнит майдонига жойлайди.
Карпенковнинг сўзларига қараганда, ушбу технология нисбатан хали ёш бўлиб – унга қарийб 20 йил бўлди, лекин каскадли усулни тадбиқ қилишга биринчи бор Россиялик тадқиқотчилар муваффақ бўлдилар. Аввалдан мавжуд бўлган ускуналар эса кучли музлатиш имкониятига эга эмас, фақатгина муаййян хароратни ушлаб туришга қодир холос.
Илмий ходим келажакдаги режалар хақида хам тўхталди. Тадқиқотчилар бундан буён хам музлатгичдаги харорат оралиғини орттириш учун каскадли усулни ривожлантиришга бел боғлашган. Агар хозир бу 10 градус бўлса, у холда келажакда 12-15 градусга эришиш режалаштирилмоқда.
Карпенковнинг таъкидлашича, лаборатория шароитида тайёрланган наъмунанинг ўлчамлари 15 см дан ошмайди.что линейные размеры созданного сейчас лабораторного образца не превышают 15 сантиметров. Ихчамлаштирилган қурилманинг асосий қўлланилишини тадқиқотчилар автомобиллар кондиционерларида ва микропроцессорли техникаларнинг совутиш системаларида деган фикрларни олға сурмоқдалар.