«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи «Қасоскорлар: Финал» фильмининг премьераси шарафига ғаройиб акция ўтказиб — фильмдаги бош салбий қахрамонга тақлид қилиб, фойдаланувчиларнинг тенг ярмини тармоқдан ўчириб қўйишади — деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech»
«Қасоскорлар: Узлуксиз уруш» фильмидаги бош салбий қахрамон Танос, қўлқоп ёрдамида ер юзидаги жаъмики жонзотларни ярмини нобуд қилади. «ВКонтакте» да мазкур экспериментни такрорлашмоқчи бўлишмоқда, фақатгина бунда фойдаланувчиларни блоклаб қўйишади. Акцияда иштирок этиш учун «Танос тугмаси» (Шелчок Таноса) конкурсининг сахифасига кириб, 1 та тугмани босиши лозим.
Шу йилнинг 24 апрель куни Москва вақти билан соат 14.00 да махсус алгоритм тасодифий тарзда тадбирга қўшилган фойдаланувчиларнинг ярмини тармоқдан ўчиради. блокировка холати рўй беришидан хавотирланишга ўрин йўқ, у вақтинчалик — фойдаланувчиларнинг ярмига тегишли сахифаларни бор-йўғи 15 минутга ўчириб қўйилади, холос.