Хинд океанининг чуқурликларида кўплаб ғаройиб авжудотлар учрайди. Масалан, ипга боғланган шарга ўхшаш (Лекин унчалик ёқимтой хам эмас). Ушбу ғайритабиий мавжудотни «Зонд» чуқурлигида тасвирга олишга муваффақ бўлинди —  пишет  «Mail.ru Новости».

Бу чуқурлик Хинд океанининг энг чуқур қисмларидан бири хисобланиб, айрим жойларида чуқурлиги хаттоки 8 км га боради. Сув чуқурликларида юрувчи «Хаво шари» ни барча дунё уммонларининг энг чуқур жойларида бўлишни режалаштирган Five Deeps экспедицияси иштирокчилари тасвирга олишган.

«Биз олган тасвирларимизни қайтадан кўриб чиқаётиб, бу нарсанинг қоронғиликдан сузиб чиққанини кўрдик» — дейди, экспедиция рахбари Алан Джеймисон. «У тўппа тўғри камерага қараб сузарди…. кейин эса яна сузиб кетди» — деб тасвирлайди Джеймисон ғаройиб мавжудот билан бўлган учрашувини.

Джеймисон хар холда нимани кўрганлигини англаш учун бир талай илмий текширишларни ва адабиётларни ўрганиб чиқди. Бу орада олим хордали жонзотни ёки асцидияни — яъни, денгиз умуртқасиз жонзотини кўрдим деб фараз қилди.

Асцидиялар личинкали босқичида сув бағрида бемалол сузиб юришади, каттароқлари эса сув ости тошларидан панох топишади.

Хар холда Джеймисон шу нарсани таъкидлайдики, мавжуд бир қатор фарқлар ғаройиб жонзотга асцидия деб қарашга изн бермайди. Олимнинг сўзларига қараганда, бутунлай янги турдаги жонзотгни кашф қилинганлиги эхтимолдан холи эмас.

Джеймисоннинг фаразига қараганда, ушбу жонзот океанлар тубидаги сейсмик фаоллик вақтида ўзининг узун думи ёрдамида чуқурликка махкам ёпишиб олади.

От qwert.uz