Унинг ёрдамида тиш пломбаларининг умрини 2 баробарга узайтириш мумкин бўлади. Стоматологларнинг беморлари учун шундай бир таниш холат борки, унда доимий тиш пломбаси остида маълум бир вақт ўтгач тишларнинг кариесдан емирилаётганлигини кузатиш мумкин — деб ёзади «Mail.ru Health».


Pexels.com/CC 0

Тиш пломба остида аста-секинлик билан бўлсада, бари-бир емирилиши мумкин. Бундай бўлишига сабаб шуки, хар қандай пломба қилинувчи материални 1% дан 5% гача кичрайиши кузатилиши мумкин ва шу сабабли, тишнинг юзаси билан пломба ўртасида кичкинагина бўшлиқ пайдо бўлиб, вақти келиб тиш тўқималарида қолиб кетган патоген микроорганизмлар ривожлана бошлайди. Юзаси очиб қўйилган тишлардаги бўшлиқларни ортофосфор кислота асосидаги махсус замонавий тиббиёт геллари билан ишлов берилганда, антибактериал эффект тўлиқ содир бўлмайди.

НИТУ «МИМиС» физик-кимё кафедраси ходимлари муаммони кумушнинг нанодисперс системаси диоксид титан ва диоксид тантала асосида тайёрланган ноёб антибактериал модда ёрдамида хал қилишни таклиф қилдилар. Бу системаларни ўрганиш давомида илмий жамоа шуни аниқладики, металл оксидларининг коллоид аралашмалари бактериялар колониясига таъсир қилиб, уларни нобуд қилишга муваффақ бўлади. Лаборатория тажрибалари давомида шу нарсани

«Лаборатория тажрибалари давомида шу нарсани аниқладикки, антимикробли гелларни, тиш юзасини фосфор кислотадан ювувчи аралашмани ва юзаларни бактерицид спиртозоль (антисептик аралашма) билан қуритишни кенг кўламда қўллаш, пломба остидаги тиш юзасини тўлиқ зарарсизлантириш имконига муваффақ бўлиш мумкин бўлган синергетик антимикроб эффектларини таъминлайди» — дейди НИТУ «МИСиС» физик-кимё кафедраси доценти лойиха рахбари Гергий Фролов.

Бу уччала функционал препаратларни тишнинг очиқ юзасига комплекс таъсири даволаш жараёни 70 сония (секунд) дан 90 сониягача давом этади. Бу вақт препаратнинг микроскопик қисми диффузия натижасида тишнинг қаттиқ тўқималарини жойлашишига етарли бўлди. Таъсир қилувчи модда — яъни, титан ва тантал оксидлари нано қисмлари тиш билан пломба ўртасидаги юзаки микрофлоралар ривожланишидан химоя қилган холда юқори қатламда қолади.

Патоген микроорганизмларнинг бўлмаслиги иккиламчи кариеснинг бўлмаслигини ва тиш пломбаси умрининг узоққа чўзилишини англатади.

Оғиз бўшлиғини пломба қилишдан аввал ишлов бериш учун қўлланиладиган янги препаратларнинг муваффаққиятлилиги лаборатория синовлари жараёнида исботланиб, бунда патоген микроорганизмларнинг 99 % и ишлов бериш пайтида нобуд бўлиши ва келгусида ривожланмаслиги аниқланди.

Москва стоматология клиникаларидан бирида 2017 йилдан буён ўтказиб келинаётган клиник тадқиқотлар хам ижобий натижаларни кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, ўрнатилган пломбалар остида иккиламчи кариесни камайиши қайд этилди.

От qwert.uz