Супервулқонлар жумбоғи денгиз товушлари ёрдамида очилди

Италия жанубидаги супервулқонда харакатланаётган магма йўналишини аниқлаш учун олимлар денгиз шовқинидан фойдаландилар — деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech»

Сейсмик шовқин асосидаги иновацион техника — аниқроғи, Кампи Флегрей қирғоғи чизиғига урилаётган тўлқинлар шовқинидан фойдаланиб, магма юқорига чиқадиган асосий йўналишни очиб берувчи вулқон ички структурасининг харитасини яратдилар.

Сейсмик визуализация — вулқоннинг чуқурликдаги тузилишини аниқ тасвирлаб бериш учун олимлар томонидан фойдаланиладиган асосий усуллардан бири бўлиб хисобланади, бироқ, бу ердаги қарийб 40 йилдан бери хукм сураётган паст даражадаги фаоллик, шунга олиб келдики, ханузгача Кампи Флегрей нинг ички тузилиши жумбоқлигича қолмоқда.

аниқланишича, олимлар томонидан кашф этилган «Фидер йўли» 1980 йиллардаги сейсмик фаолликнинг охирги даври мобайнида пайдо бўлган бўлиб, денгиз остида жойлашган вулқоннинг тубидан магма олиб келади. Сўнгра магма юқорига ва ўрнатилган йўналиш бўйича кальдера (вулқон бузилиб кетиши натижасида хосил бўлган кратер) марказидаги вулқондаги фумарол (вулқон кратеридаги ёриқ ёки тешик) га жойлашади, бунда улар атрофга буғ кўринишида сочилади.

Янги усул ахоли зич яшайдиган районда биринчи марта қўлланилмоқда ва у шуни кўрсатдики, 1980 йилларнинг бошланишида пайдо бўлган отилиш йўли аввалгидек очиқ эканлиги маълум бўлди.

Бу усул мониторинг муолажасини сифатли бўлишида ва миллионлаб инсонлар истиқомат қиладиган райондаги ахолини олдиндан огох қилишда ёрдам беради.

Олимлар янги Помпейга йўл қўймаслик учун харакат қилмоқдалар.