Samsung уч экранли смартфонни патентлади

LetsGoDigital нашрида Samsung патенти хақида маълумот эълон қилинди — компаниянинг тасвирланган қурилмаси смартфондан фойдаланиш учун янги сценарийларни тақдим этиши мумкин — деб — деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».

Это изображение имеет пустой атрибут alt

Samsung компанияси бир вақтнинг ўзида — олдида, ортида ва охирида учта экранга эга бўлган смартфоннинг патентини рўйхатдан ўтказди. Бу хақда LetsGoDigital Нидерландия нашри хабар бермоқда.

Жанубий Корея вендори смартфоннинг имкониятларини кенгайтирмоқчи бўлиб, иккита асосий экран билан хамкорлик қилиш учун унинг очилган «қирралари»ни қўшиб қўйди. Мисол учун камерани оддий холда суратга олиш учун ва сельфи яратиш учун фойдаланиш мумкин. Нашр этилган тасвирларга қараганда камера Galaxy S10 да жойлашган бўлиб, яъни экранга ўрнатилади.

Фото: LetsGoDigital

Патент қурилма таржимон сифатида фойдаланишни англатади.. Бир киши гаджетни ушлаб туради ва микрофонга гапиради хамда нутқ сухбатдош томонидан экранда кўрсатилади ёки аксинча.

Бундан ташқари Samsung қурилмасининг юқори қисмида интерфаол экран қўшишни режалаштирмоқда. Унда янги хабарлар ёки ўтказиб юборилган қўнғироқлар каби асосий билдиришномалар кўрсатилади. Шулардан келиб чиқиб, хабарномалар асосий экранлардан бирига кўчирилиши мумкин.