Владимир Путин Рунетни изоляция қилиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди

Хужжат охирги босқичдан ўтди ва 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб олти ой ичида кучга киради —  деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».

Россия Президенти Владимир Путин Россия интернетининг автоном сегментини яратиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Тегишли хужжат хуқуқий ахборот порталитда
эълон қилинган.

Қонун кучга киришининг расмий санаси — 2019 йил 1 ноябрь. Миллий домен номлари тизимига киритилган қатор қоидалар 2021 йилдан кучга киради. Россияда интернет хавфсизлиги ва барқарор ишлашига тахдид соладиган хавф туғилса, тармоқ назорати Роскомнадзор томонидан бошқарилиши айтилмоқда.