Қидирув бўйича сўровлар ва харакатлар хақидаги маълумотларни ўчириб ташлаш вақтини мустақил равишда созлаш имконияти туғилмоқда —  деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».

Это изображение имеет пустой атрибут alt

интернет-гигант Google ўз фойдаланувчилари учун маълумотларни бошқариш имкониятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Компания иловаси бу маълумотларни одатда ўз ишини ва шахсий маълумотлар таъминотини яхшилашда фойдаланади.

«Жойлашув тарихи» ёки «Интернетдаги ва иловалардаги фаоллик» каби созламаларни ёқсангиз тўпланган маълумотлар Google «махсулотлари» ни янада фойдали қилиши мумкин: сизга маъқул келадиган ресторанни тавсия этиши ёки сиз ўтган галдаги қидирув чоғида қаерга келган бўлсангиз, яна худди ўша ердан қидирувни қайта давом этдиришда ёрдам берилиши мумкин.

«Сизнинг маълумотларингизни хавфсиз сақлашга харакат қилмоқдамиз ва сизнинг фикр-мулохазаларингизни эшитиб, ушбу маълумотларни бошқариш ёки йўқ қилиш усулларини соддалаштириш керак» — deyiladi  компаниянинг берган хабарида.

Маълумотлар хавфсизлиги созламаларини ўзгартириш учун фойдаланувчи фақатгина Google хисобидаги параметрларга ўтади ва иловани вақтинчалик маълумот йиғишни тўхтатиши учун тегишли параметрни ўчириб қўяди.

Бундан ташқари Google иловалардаги фаолият хақидаги барча маълумотларни ўчириш учун вақтни созлаш имконини берувчи функцияни тақдим этди. Тизимнинг ўзи барча маълумотни 3 ой ёки 15 йил ичида — фойдаланувчининг танловида ўчиради. Шу билан бирга YouTube да кўрилган маълумотлар тарихи ёки Google Assistant овозли буйруқлар каби маълумотлар ўчирилмайди.

От qwert.uz