Хозирги кундаги айрим гигантлар аввалига «лилипут» бўлганликлари маълум. Шундай бир эски латифа бор: миллионердан ўзининг биринчи миллионини қандай қилиб топганлигини сўрашибди ва у шундай жавоб қилибди: «Мен ифлос олмани 25 центга сотиб олдим, уни ювдим ва 50 центга сотдим. Сўнгра, 2 дона ифлос олмани сотиб олдим, уларни ювдим ва сотиб, бир доллар ишладим». «Хўш, ундан кейинчи?» — қизиқсиниб сўрабди хамсухбат бўлаётган кимса. Миллионер эса, шундай жавоб қилган экан: «Ундан кейин холам вафот этди ва менга бир миллионни мерос қилиб қолдирди!» — деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech».
Хазил-хазил билан, лекин хар қандай тўғри фикрлаш қобилиятига эга инсон, шу нарсани англаб етадики, катта компанияларни яратиш учун катта миқдордаги сармоялар керак бўлади ва бу қоида неча юз йилликлардан бери ўз хукмини ўтказиб келмоқда. Лекин, янги 1000 йиллик остонасида хамма нарса ўзгарди, кўплаб замонавий гигантлар ўз фаолиятларини деярли нолдан бошлаганларки, уларга хатто Золушка хам хавас қилган бўлур эди.
Шунинг учун хам, ўзингиз ўқиб кўриб, ишонч хосил қилинг!….
7
Airbnb
Капитализация — $ 38 миллиард.
Хаммаси қандай бошланган эди?
Дунёнинг 191 мамлакатидаги 65 та шахарда бугунги кунда яшаш учун уй таклиф этаётган онлайн-майдонча тарихи, ноиложликдан ўзларининг хаво билан тўлдириладиган матрасларини топшириб, мехмонларга уй нонуштасини ваъда қилган 3 нафар ёш йигитлар (Брайана Чески, Джо Гебби ва Нейтана блачерзикалар) дан бошланади.
Шу ўринда, бошиданоқ Airbnb сўзи Airbed & Breakfast деб номланиб, инглизчадан таржима қилинганда «Хаво билан тўлдириладиган матрас ва нонушта» деб аталарди. Бир нечта муваффаққиятсизликлардан кейин (бусиз иложи йўқ) уларнинг компанияси шу қадар кенгайдики, асосчилардан бири ўз шахсий ётоғини компания офиси учун беришга мажбур бўлди.
Хўш, энди бўлса, компанияда Сан-Францискодаги штаб-квартирадан ташқари, жахондаги яна 10 та мамлакатда хам ўзининг йирик офисларига эга.
6
Youtube
Компания қиймати — $ 160 миллиард.
Youtube да офисдан кўра янада мухимроқ бўлган — яъни, дунё бўйича муаллифлар учун бир нечта офис-студиялар мавжуд. Энг йирик офис — студиялар Лондонда, токиода, Нью-Йоркда, Лос-Анжелесда жойлашган бўлиб, бундан ташқари Дубай, Берлин ва Парижда ўзининг студияларига эга.
Хаммаси нимадан бошланди?
Агар Youtube мустақил компания бўлганида (Google га тегишли бўлмаганида) Morgan Starley инвестиция банкининг фикрларига кўра, унинг соф қиймати 2018 йилга келиб, 160 миллиард долларни ташкил этган бўларди.
Бугунги кунга келиб, ойига 1,8 миллиард одам ташриф буюраётган сервиснинг тарихи Калифорниянинг кичкинагина Сан-Бруно шахридаги япон ресторанининг ва пиццериянинг тагида жойлашган оддийгина штаб-квартирада бошланган. Худди ўша ерда бўлғуси Гигантни PayPai компаниясининг собиқ 3 нафар ходими яратишга муваффақ бўлишган. Уларнинг офисларини қай даражада оддийгина эканлигини тушуниш учун уларнинг тез орада бу ердан каламушлар туфайли кетиб қолишганини билиш етарли.
5
Капитализация — $ 440 миллиард
Изображение
Хаммаси қандай бошланган эди?
Ўтган 2018 йилдаги маълумотларни ошкор бўлиши туфайли кўтарилган жанжал оқибатида, компания капитализацияси қарийб 60 миллиард долларга пасайтирилганлиги учун Facebook га жиддий таъсир кўрсатган бўлсада, лекин унинг хали хам бақувват эканлигига шак-шубха йўқ.
Ха, яна унутмаслик жоизки, компанияга ушбу ижтимоий тармоқдан ташқари яна Instagramm ва Whatsapp сервислари хам тегишлидир.
Узоқ 2004 йилга қайтамиз. TheFacebook (ўша пайтларда
Facebook шундай номланар эди) Гарвард университетининг ётоқхонасида нафақат Марк Цукерберг томонидан, балким унинг хонадошлари Эдуардо Саверин, Дастин Московиц ва Крис Хьюзлар томонидан хам яратилган эди. Хаттоки бу нарсаларнинг қандай бўлганлиги хақида «Оскар» номинациясига талабгор бўлган «Ижтимоий тармоқ» номли фильмни (бўлиб ўтган барча жанжалларнинг батафсил тахлили билан) хам суратга олишга муваффақ бўлишган — уни вақт топиб кўришингиз мумкин.
6
Microsoft
Капитализация — $ 812 миллиард
Хаммаси қандай бошланган эди?
Хар бир компьютер фойдаланувчиси ушбу брендни танийди (хатто бувилар хам буни билишса керак). Ахир Microsoft нинг биринчи дастурий таъминоти Билл Гейтс ва унинг дўсти Пол Алленлар томонидан Альбукеркдаги бир уйнинг унчалик катта бўлмаган гаражида яратилган эди-да. Иккала йигит хам дастур операциялари ва дастурлаш тилига катта ахамият берганликлари боис, кодларни яратиш учун ойнадан қараганда кўринадиган хашаматнинг зарурати йўқ эди.
Уларнинг мехнатлари муносиб тақдирланиб, фаолиятларининг 1-йилидаёқ (1975 йил) бор-йўғи 3 нафар ходим ишлаб фаолият кўрсатган компания йилни 1600 $ билан якунлаган.
Капитализация — $ 868 миллиард
Изображение
Хаммаси қандай бошланган эди?
Дунёдаги энг таниқли қидириш тизими хам гаражда иш бошлаган. 1998 йилнинг сентябрь ойида Стэнфорд университетининг талабалари Ларри Пейдж ва Сергей Бринлар курсдошлари Сьюзен Войчицкининг гаражини ижарага оладилар. Улар бир неча ой кечаю-кундуз тинимсиз мехнат қилиб, хозирги Google ни ишлаб чиқдилар.Сайтни яратишда уларнинг асосий мақсадлари дунёдаги барча оддий одамларга хам фойдаланиш имконини берувчи ва хар қандай кўринишдаги маълумотларни биргина яхлит платформада бўлишини таъминлаш ва юритишдан иборат эди.
Шундай қилиб, бугунги кунга келиб, Google дунёдаги энг кўп фойдаланилаётган қидирув тизими хисобланиб, хар холда улар ўз мақсадларига эришдилар.
Amazon
Капитализация — $ 950 миллиард
Изображение
Хаммаси қандай бошланган эди?
Forbes нинг фикри бўйича хозирги кундаги дунёнинг энг бой одами бўлиб хисобланаётган бизнесмен хам ўз бизнесини гаражда бошлаган. Лекин, тўғрироғи, ўзининг Вашингтондаги уйида.
Бу 1994 йилда бўлган бўлиб, ўзининг 1-китобини сотиши учун қарийб бир йил керак бўлади.
Шундай бир афсона борки, Жефф Безос ўзининг биринчи иш столини эшиклардан тайёрлаган бўлиб, бу мебель хам ханузгача компанияда сақлабкелинмоқда, лекин албатта бу компанияда мебелга маблағ етишмаганлигидан эмас, балки тежамкорлик қилишга ундовчи восита сифатида сақланиб келинмоқда.
Apple
Капитализация — $ 1,044 триллион
Хаммаси қандай бошланган эди?
Apple — бу жуда хам машхур брендлардан бири бўлиб хисобланади. Лекин ханузгача уни Калифорниядаги гаражда 3 нафар ёш йигитчалар томонидан ишга туширилганлигидан хеч кимнинг хабари йўқ. Стив Джобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйнлар Стив Джобс ота-онасининг уйи ёнидаги унча катта бўлмаган бинода 1976 йилда биринчи Apple компьютерини ишлаб чиқдилар. Apple 1 махаллий дўконга 500 $ эвазига асосий плата (материнская плата) сифатида сотилади ва шундан кейин тез орада команда Apple -II компьютерини кўплаб миқдорда ишлаб-чиқаришни йўлга қўяди хамдадунё бўйича 5 миллиондан ортиқ компьютер сотишга муваффақ бўладилар.
Хўш, кейин нималар бўлгани хаммамизга маълум. Дарвоқе, бу хақда хам фильм суратга олинган бўлиб, бундай фильмлар эса бир нечтани ташкил этади.