The New York Times журналида Facebook ҳамасосчиси Крис Хьюзнинг АҚШ ҳукуматини ижтимоий тармоқ ва унинг раҳбари Марк Цукерберг ҳокимиятини чеклашга чақирган колонкаси чоп этилди, деб хабар беради Meduza.
Фото: «РБК»
Хюз Facebook’ни бўлиб, унга тегишли Instagram ва WhatsApp’ни мустақил компанияларга айлантиришни, шунингдек, АҚШда технология бозорини назорат қиладиган ҳукумат органини ташкил этишни таклиф қилди. — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .Хьюзнинг фикрича, у биринчи навбатда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотини тўлиқ сир сақлаши керак.
«Маркнинг таъсир доираси АҚШ ҳукумати ёки хусусий сектордаги ҳар қандай одамникидан катта. Бу ақлга сиғмайди», — деб ёзади Хьюз. Унинг таъкидлашича, Цукерберг «яхши, меҳрибон инсон, лекин унинг Facebook’ни оммалаштириш мақсади хавфсизлик ва маданиятни йўққа чиқарган».