Instagram ижтимоий тармоғи вакциналар ҳақида ёлғон хабарлар тарқалаётган хештегларни блоклайди, деб хабар беради «Корреспондет».

Фото: EPA

Гап «ёлғон баёнотлар исботи» — #vaccinescauseautism ва #vaccinescauseaids хештеглари ҳақида кетмоқда  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Ижтимоий тармоқнинг янги сиёсати ҳеч қандай хавф туғдирмайдигандек кўринувчи, аммо аслида инкор қилинган баёнотларни тарқатиш билан шуғулланадиган хештегларга тегишли.

Аввалроқ, юзлаб фойдаланувчилар ижтимоий тармоқни «вакциналар ҳақида нотўғри маълумотларни қайта ишлашнинг барқарор бўлмаган амалиёти» сабаб танқид қилганди.

От qwert.uz