«Поле чудес» («Мўъжизалар майдончаси») кўрсатуви бошловчиси Леонид Якубович Baltkom радиосига берган интервьюсида ўз фаолияти сирлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.

Фото: Sputnik

Телебошловчининг тан олишича, у ҳеч қачон ўзи бошловчилик қиладиган кўрсатувни телевизор орқали томоша қилмаган, ва у ҳамон нега эфирдан тушмай келаётганига ҳам аниқ жавоб айтолмайди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

«Бу кўрсатув 29 йилдан бери яшаб келаётгани сирини мен ҳам тушунмайман. Рост айтяпман, ҳазиллашаётганим йўқ», — дейди у.

Шу билан бирга, Якубович, ҳар сафар «Мотор!» буйруғи берилиши ҳамон, бундан бошқача лаззатланишини таъкидлади. Телебошловчининг айтишича, телетомошабинлар суратга олиш майдонида ҳукм сурадиган муҳитни барибир тўлиқ ҳис қила олмайди.

Одамлар залда жуда хурсанд ўтиради, кулади, кўрсатув иштирокчилари ҳазил қилади, аммо эфирга буларнинг бир қисми олиб чиқилади, холос. Асосан, бу «савол-жавоблар» бўлади.

««Монтаж» деб номланувчи буюк ва шу билан бирга қайғули бир тушунча бор. Кўрсатувдаги илиқлик, хо-холаб кулишлар ва юмор баъзан қирқиб ташланади, бу эса албатта, кўрсатув кайфиятига ўз таъсирини кўрсатади», — деб қўшимча қилади Якубович.

Капитал-шоу «Поле чудес» — 1990 йилдан буён экрандан тушмай келаётган телекўрсатувдир. Биринчи бошловчиси Владислав Листьев бўлган.

Биринчи йил кўрсатув гоҳ пайшанба, гоҳ сешанба кунлари экранга чиққан бўлса, 1991 йилнинг 7 июнь санасидан ҳозирга қадар — ҳар жума кечқурун бошланади. Леонид Якубович ўзининг биринчи эфирини 1991 йилнинг 22 ноябрида бошлаган.

От qwert.uz