Дунёдаги энг семиз йигит ҳисобланувчи покистонлик Муҳаммад Абрар операция қилинади. Болакай ғайриоддий иштаҳаси сабаб бир неча қадам ҳам ташлай олмайдиган аҳволга келиб қолган, деб хабар беради Daily Mail.
Фото: Caters News Agency
Муҳаммад Абрар туғилганида 3,5 килограмм бўлган — деб бу хақда «Daryo» нашри xabar beradi . Бироқ шундан кейин чақалоқ семира бошланган. Бунга унинг иштаҳаси сабаб бўлгани айтилмоқда — болакай ўзидан катта уч ака-опасидан кўпроқ овқат еган. Болалигида кунига 2 литрлаб сут ичган, бу ўз тенгдошларига нисбатан 5 баробар кўп демакдир.
Муҳаммад шу қадар семириб кетганки, унинг тагликларини алмаштиришни бир киши эплай олмагани сабаб алоҳида махсус осма каравот ясатишган.
6 ёшида Абрарнинг вазни ярим центнерга етганида унинг ота-онаси ҳақиқатда хавотирга тушиб қолади: унга қадар ортиқча вазн вақт ўтиши билан йўқолиб кетади деб ўйлаб юришган. Йигитча бир неча қадамни ўзи мустақил ташлай олмагани учун шу кунгача мактабга ҳам бормаган.
Фото: Caters News Agency
Ўғлининг вазни 200 килограммга етганида унинг ота-онаси мамлакатдаги таниқли жарроҳ Мааз Ул-Хасанга мурожаат қилган ва ушбу муаммони ечими сифатида Муҳаммаднинг ошқозонини сунъий равишда кичрайтириш таклиф қилинган.
Операция у қадар мураккаб ҳисобланмайди, бироқ асосий муаммо ундан кейин бошланади. Ҳозирда Муҳаммад нонуштага тўрт ликопча гуруч ейди, операциядан сўнг эса сувуқ овқат ичиши ва мунтазам спорт билан шуғулланишга мажбур.