Хорижга чиқиш паспортини олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?
Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.

Фото: «Xabar.uz»
Улар қуйидагилар — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради :
— ариза-анкета;
— биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
— ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
— ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитансия (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);
— ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
— фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун