Биринчи Apple I компьютери 471 минг долларга сотилди

Биринчи Apple I компьютери аукционда 371 фунт стерлинг (471 минг доллар)га сотилди. «Корреспондент.net»нинг ёзишича, уни Стив Жобснинг шериги Стив Возняк шахсан ўзи йиғган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Christie’s

Apple I серияси таркибига атиги 200 та компьютер кирган. Одатда у клавиатура ва ёғоч корпусдан иборат эди. Бироқ хоҳишга кўра, компьютерни кўчма кейсга олиш мумкин бўлган.

Аукционда сотилган лот таркибига, шунингдек, монитор, матрицали принтер ва компьютернинг фирма ҳужжатлари ҳам кирган.

Apple I компьютерлари 1976 йилда бозорга чиққанда 666 долларга сотилган. Бироқ, бугунги кунда, орадан 40 йил ўтиб қурилмани 705 баравар қимматга сота олишди.