Бугун, 13 июнь куни ўзбекистонлик таниқли фотограф Тимур Карпов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хорижга чиқиш паспортини олишда муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабар қилган эди. Ушбу масала юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги чора кўрди.  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .Бу Агентлик раҳбари Комил Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook

«Биз Тимур билан учрашиб, ушбу масалани атрофлича ўргандик ва тегишли давлат органлари билан уни ҳал этиш чораларини кўрдик. Тимур эртагаёқ Яшнабод тумани хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бориб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг, унга белгиланган тартиб ва муддатда чет элга чиқиш паспорти берилади», — дея ёзади у.

Шу ўринда у барча журналистлар, блогерлар, ижодкорлар Агентликнинг ишончли ҳимоясида эканини яна бир карра таъкидлаган.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

От qwert.uz