elegram асосчиси Павел Дуров техник жиҳатдан аъло, бироқ цензура ва рус тили бозори билан чекланган «Яндекс.Новости» дастурчиларига имконият бериб, уларни ўз мессенжерига ишга таклиф қилмоқда.

Фото: «Ferra.ru»

Telegram бу каби тавсиявий янгиликлар сервисини глобал кўламда сиёсий цензурасиз яратиш имконини беручи маълумотлар ва технологияларга эга  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Instant View — янгиликларни бир зумда кўриш технологияси ҳозирда дунёнинг 6000 дан ортиқ нашрларини дунёнинг исталган нуқтасидан кузатиб бориш имконини бермоқда.

«Мақолаларни тавсия қилишни биз Recommended Articles блокидан бошлашимиз мумкин. Бунда Telegram’да ўқилган ҳар бир мақола ҳар соатда алоҳида сервисга жойлаштирилиб, дунё қидирув тизимига пайдо қилинади. Матнларни тавсия қилиш билан бирга энг долзарб видеоларни ҳам параллел равишда тавсия қилиб борамиз», — дейилади хабарда.

Дуров «Яндекс» мутахассисларига ҳозирги маошидан кўпроқ пул таклиф этмоқда. Бу орқали у интернет тарихида самарали ва эркин янгиликлар агрегаторини яратиш ниятида.

От qwert.uz