Ўзбекистонда ҚҚС бўйича имтиёзлар фақат дори-дармон, китоб ва газета-журналлар учун сақлаб қолинади

Byqwert.uz

14 июня, 2019

Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар фақат айрим фаолият турлари бўйича сақланиб қолади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди, дея хабар беради Spot.

Фото: Spot

«Мақсадимиз — фаолиятнинг ижтимоий муҳим турларида имтиёзларни сақлаб қолиш. Жумладан, дори-дармон, китоб ва газета-журналлар бўйича. Қолган барча соҳаларда бекор қилинади. Бу қоида 2020 йил 1 январдан кучга киради», — деди Мирзаев.

Олдинроқ тадбиркор Зафар Ҳошимов ва иқтисодчи Юлий Юсупов ҚҚС бўйича барча имтиёзларни бекор қилиш ва ушбу солиқ ставкасини 12 фоизгача туширишни таклиф қилганди.