Ўзингизни табиатнинг хақиқий мўъжизаси эканлигингизни хис этинг — деб ёзади «Mail.ru health» агентлиги. Агар инсон кўзининг «кўриш қобилияти»ни рақамли техникага ўгирилса, 576 мегапикселни ташкил этади. Космосдаги «Вакуумли энергия»ни қидириш билан шуғулланувчи «Dark Energy Camera» номли дунёдаги энг бақувват видеокамеранинг кўрсаткичи хам 570 мегапикселдан иборат Микрофлорага инсондаги қўшимча орган сифатида қараш мумкин. Балоғат ёшидаги инсон танаси 2 кг га яқин бактерияга эга. Юқори харорат инсондаги уруғ хужайраларга салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, инсон жинсий органлари ўзига хос табиий химояга эга. Ўзоқ йиллар мобайнида жинжилоқни «декоратив» асосий бўлмаган бармоқ деб хисоблаб келинган.. Лекин, жинжилоқсиз инсон қўли 50 % га кучсизланиб қолиши аниқланган. Инсон ёввойи ўтларни хазм қила олмайди. Бунинг учун инсонга хам сигирлардаги каби, 4 камерали ошқозон керак бўлур эди. Сиздаги мия чаноғи 29 дона суякдан иборат. Лекин улар орасида харакатланувчилари фақат 4 та холос. Қолганлари бир-бири билан мустахкам бирикиб кетган. Янги туғилган чақалоқлар томоқ анатомиясининг гўдаклардагина кузатиладиган алохида ахамиятли томонлари туфайли бир вақтнинг ўзида озуқани томоқ орқали ютишга ва бурун орқали нафас хам олишга муваффақ бўладилар.. Инсон «чапақай» бўлиб қолишига сабаб, нотўғри ушлашга ўрганганида эмас. У шундай туғилган бўлади. Маълумотларга қараганда, ўнг қўл билан харакатланувчи инсонлар, чапақай инсонларга нисбатан бир мунча кўпроқ умр кўришлари кузатилган. Инсон лаблари бармоқ учларига қараганда анчагина юқори сезгирликга эга бўлади. Барча жонзотлар ичида фақат инсонгина тўғри чизиқ чиза оиш қобилиятига эга. Бўса олинган пайтда инсон бош миясида парашютдан сакраш ва тўппончадан отиш пайтида рўй берадиган биокимёвий жараёнлар кузатилади. Хар бир сонияда инсон миясида 100 000 тагача кимёвий жараёнлар кузатилади. Сизнинг юрагингизни катталиги — тахминан сизнинг тугилган муштингиз билан баробардир. Юрак ишлаётган пайтида шундай босимни яратадики, бу босим ёрдамида суюқликни 4-қаватли бино баландлигига кўтариш мумкин бўлади. Инсон 48 км гача бўлган масофани кўра олади. Post Views: 1 458 Навигация по записям Дунёдаги энг семиз болакайнинг ошқозони операция ёрдамида кичрайтирилади Эркакларда соч тўкилиши қандай келиб чиқади ва у қандай даволанади?