Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди, деб хабар бермоқда «MK.ru».
Фото: Видеодан кадр
Маълум бўлишича, тожикистонлик Комилжон Турабоев қизнинг оиласининг яқин таниши бўлган. Қиз бўлиб ўтган воқеа ҳақида ўзининг яқин дўсти Исломиддинга айтиб берган. Йигит қизнинг онасини ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга кўндирган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Шундан сўнг қиз ва унинг сингиллари ижтимоий бошпанага, онаси эса чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига юборилган.
Қиз, шунингдек, видеомурожаат ёзиб олган бўлиб, унда эркак қизни унинг онасини депортация қилиш билан, сингилларини эса мактабдан ҳайдаш билан қўрқитганини айтган. «Мен ундан қўрқар эдим, лекин оилам учун чидардим», — деган жабрланган қиз видеомурожаатда.
Хабарда Комилжон Турабоев топилгани, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани айтилган.