Манба:: https://kipmu.ru/interesnye-fakty-o-yaponii/

Интересные факты о Японии

Япония — сайёхлар учун энг сирли ва қизиқарли давлатлардан бири бўлиб хисобланади.. Бу ердаги маданият бошқа мамлакатларникидан бутунлай тубдан фарқ қилади. Хар бир хохловчи мароқли саёхат қилиш учун у ерга бориши ва бу миллат қабул қилган ажойиб урф-одатлар, тартибларни ўз кўзи билан кўриши мумкин.

Дунёдаги энг тартибли поезд фақат Япония бўйлаб харакатланади. У кунлик харакат жадвалидан бор йўғи 18 секунд фарқи билан харакатланиши мумкин. Поезд таркиби «Магнитли ёстиқ» билан жихозланган бўлиб, 600 км/соатгача бўлган энг юқори тезликга қадар харакатлана олиш қувватига эга.

Японияда умр кўриш давомийлиги

Бу ерда дунё бўйича энг узоқ умр кўриш қайд этилган. У 83,6 йилни ташкил этади. Хозирда у ерда яшайдиган одамлардан 50 минг нафари аллақачон ўзларининг 100 йиллик таваллудларини нишонладилар. Махаллий ахоли мўйнали уй хайвонларини яхши кўришади. Уларнинг сони, болаларни сонига қараганда кўпроқ. Статистик маълумотларга қараганда уй хайвонларининг сони 19 миллионга яқин бўлса, болаларнинг сони эса 15 миллиондан сал кўпроқ. Қарийб миллион нафар японлар ижтимоий хаётдан воз кечиб, ўзларини кўнгилли равишда ёлғизликга махкум қилганлар. Бундай хатти-харакат хикикомори деб аталади.

Шахарлардаги кўчаларнинг катта қисми ўз номига эга эмас. Уларни фақатгина квартал рақами орқалигина ажратиб олишади. Японларда иш жойида ухлаб олиш одатий хол деб хисобланади. Рахбарлар бундай хатти-харакатга умуман қаршилик қилмайдилар. аксинча, иш жойида ухлаб қолган инсон, қаттиқ берилиб ишлаганлигидан чарчаган ва у бу тарзда дам олишга лойиқ деб хисобланади.

Японияда ўқиш

Мактаблар ва олий ўқув юртлари 1 апрелдан иш бошлашади. Йил 3 та семстрга бўлинади ва булар орасида унчалик катта бўлмаган таътиллар мавжуд. Ўқувчиларнинг формалари четдан келганларни лол қолдириши мумкин. Қизлар юбка кийишади. Бу юбкаларнинг узунлиги пастки синфдан юқори синфларга ўтган сари, қисқариб боради. Битирувчи қизлар калта юбкалардан кўриниб турган чиройли узун оёқлари билан мақтанишлари мумкин бўлади. Авлиё Валентин кунида фақат эркакларгина совға олишлари мумкин. Фақат шу куни қизлар севикли кишисига ўз хисларини тортинмасдан изхор қила оладилар. Бошқа пайтларда эса бу каби эркинликлар олқишланмайди. Японияда эркаклар ғоятда жасур ва мард бўлишади. лекин севги изхор қилиш — улар учун чинакам азоб билан баробардир. Улар қизнинг қўлини ва қалбини сўрамоқчи бўлганларида, шунчаки қуйидаги жумлаларни айтишади холос: «Сен менга бир умр шўрва тайёрлашга розимисан».

Дунёдаги энг халол полициячилар Японида яшашади. Улар хеч қачон пора олишмайди, пора бериш билан боғлиқ хар қандай хатти-харакатни шахсни хақорат қилиш деб қабул қилишади. Дунёдаги энг хавфсиз шахар — бу Токио хисобланади. Катталар ўзларига ва атрофга шунчалик ишонишадики, кичик мактаб ёшидаги болаларни ўзларини жамоат транспортида бемалол шахарни айланиб келишларига рухсат бериб юборишади. Осака шахрида катта автотрасса йўлнинг бир қисми хисобланган Бизнес-маркази мавжуд. Ушбу бино қурилиши бошланганда автотрасса йўлида траснпортлар қатновига аллақачон йўлга қўйилган эди. Йўлни беркитиш ва ёки йўналишини ўзгартиришнинг сира хам иложи топилмаган. Шу тариқа, архитекторлар йўлни қурилаётган Бизнес-марказининг қоқ ўртасидан ўтказишга қарор қилишган. Ердан олинадиган даромад сақлаб қолинган, шахар эса сайёхлар учун яна бир қизиқарли объектга эга бўлган.

Осака: бизнес центр - шоссе

Осака: Бизнес марказ – шоссе /

Бразилияда энг йирик япон диаспораси мавжуд. Уларнинг сони 15 миллиондан ошади. 19-асрнинг охирида иммиграция мамлакат ахолисининг хаддан ташқари кўпайиб кетиши сабабли бошланган. Окуносима ороли «Қуёнлар ороли» сифатида танилган. Бу оролда 700 га яқин қуён хаёт кечиради. Булар ёввойи хайвонлардир. Улар ўзларини эркин ва қулай хис қилишади, шахар кўчаларида бемалол юришади ва инсонлардан умуман қўрқишмайди.

Барча шимолий шахарларда совуқ мавсумда пиёдалар йўлакчалари иситилади. Шу сабабдан, музгарчилик махаллий ахоли учун муаммо туғдирмайди.

Японларнинг пунктуаллиги

Уларда ишга кечикиб келиш масаласига салбий муносабатда бўлишади. Японияликларда ишга ўз вақтида келиш, белгиланган иш вақтидан ярим соат олдин иш жойида бўлиш демакдир.

Пунктуаллилик — японияликлар учун жуда мухим хусусиятлардан биридир. Жамоат транспортини хаттоки бир минутга кечикишига хам йўл қўйиб бўлмайди. Агар Сиз махаллий ахоли томонидан учрашувга таклиф қилинган бўлсангиз, белгиланган вақтга келиш учун барча имкониятларингизни ишга солинг.

Бу инсонлар таомга алохида мехр билан қарашади. Кечки овқат вақтида сиз бир неча бор таомга қойил қолганлигингизни билдириб ва ошпазни мақташингиз лозим.

Японияга жўнаётиб, уларнинг она тилларидаги бир нечта ибораларни албатта ёд олинг. Уларнинг тили жуда мураккаб хисобланади. Япон тилида бир озгина бўлса хам сўзларни айта олган киши, албатта Японларнинг обрў-эътиборига ва хурматига сазовор бўлади. Бу ажойиб мамлакатда бўлишни — кўпчилик орзу қилади. Бу ерга ташриф буюрган хар бир инсон — кўплаб қизиқарли ва ибрат бўларли нарсаларни гувохи бўлади. Хуллас, ушбу жамиятда қабул қилинган урф-одатлар ва расм-русумларни ер юзининг бошқа хеч қайси мамлакатида учрата олмайсиз!

От qwert.uz