25 ёшдан сўнг кўпгина эркаклар сочи тўкилишидан ҳавотир ола бошлайди. Эркаклар тан олса-олмаса, бу муаммо уларда ноқулай руҳий ҳолатни келтириб чиқаради ва уларни кўнглини чўктиради.
Соч тўкилиши ҳозирги кунда 70 фоиз эркаклардаги асосий муаммо. Соч тўкилишида асосий сабаб диҳидротестостерон, эркак жинсий гормони ҳисобланади, таъсир қилувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд. Соч тўкилиши ҳар хил жинс вакилига ҳар хил руҳий таъсир кўрсатади. Баъзилар учун бу мутлақо аҳамиятсиз бўлса, бошқалар тўкилаётган сочлар муаммосини чинакам фожиа сифатида қабул қилади.
Нима учун инсониятнинг деярли ярми соч муаммосига дуч келмоқда? Эркак киши сочлари тўкилганда нима қилиш керак? Ўзингизни ўйлантираётган бу каби саволларга жавобни қуйида топишингиз мумкин — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Касаллик сабаблари ва эркакларда соч тўкилишини даволаш: Тафсилотлар ва фактлар
Соч ўсиши секинлашиши ва соч тўкилишига таъсир қилувчи омиллар доираси кенг. Бу гормонал ва баъзи бошқа касалликлар, жумладан, отоиммüн ва ҳатто стресс ёки витамин етишмаслиги, тўйиб овқатланмаслик, метаболик касалликлар бўлиши мумкин.
Лекин, асосан, учта энг асосий сабаблар мавжуд:
- Соч тўкилишига ирсий мойиллик;
- Фокал алопесияни келтириб чиқарадиган касалликлар (масалан, себорея ёки псориаз);
- эркак жинсий гормонларининг соч илдизлари фаолиятига таъсири (андрогенетик алопесия).
ДҲТ (диҳидротестостерон) балоғат ёшидан бошлаб соч фолликулаларига таъсир қила бошлайди ва улар таъсирида ўрта ёшга қадар кўп эркаклар ўзларида соч тўкилишининг бир қанча белгилари намоён бўлганини сезишади. Тез-тез учраб турадиган соч тўкилиши бу — пешонадан юқоридаги оксипитал қисм ва ўнг ва чап томонлардаги соч тўкилишидир. ДҲТ дастлаб эркакларда соч ўсиш жараёнига таъсир кўрсатади, кейинчалик эса у сочлар кескин тўкилиши ва бош қисмида очиқ бўшлиқлар ҳосил бўлишига олиб келади.
Норвуд-Гамилтон тизимига кўра, эркакларда соч тўкилиши 5 та асосий босқич ва 6 та қўшимча босқичларни ўз ичига олади. Биринчи босқич бошнинг орқа томонидаги соч ўсиш чизиғининг орқа томонга деярли сезилмайдиган силжиши билан тавсифланади, олд томонда соч тўкилиши чуқурлашади.
Охирги босқичда сочлар деярли тўла тушиб кетади ва бир нечта тўпга ўхшаш туклар бўйиннинг тепа қисмида ва қулоқлар тепасида сақланиб қолади. Кенг тарқалган ва доимий регрессив табиатга қарамай, эркакларда андрогенетик алопесияни даволаш мумкин ва терапия кўп ҳолларда муваффақиятли чиқади.
Алопесиянинг мутлақо бошқа тури – ўчоқли алопесия. Бундай ҳолда, бош қисмида 500 сўмлик танга каби оддий думалоқ шаклдаги сочларсиз жойлар пайдо бўлади. Кейинчалик улар бир-бири билан бирлашиб катталашади. Жиддий шикастланишда сочлар тўла йўқолиши мумкин. Алопесия ареата эркаклар ва аёлларга тенг даражада таъсир қилади.
Эркаклардаги барча турдаги соч касалликлари тиббий ва косметик усулларни бирлаштирган ҳолда малакали даволанишни талаб қилади.
Андрогенетик алопесия
Андрогенетик алопесия эркакларда соч тўкилишининг асосий сабабидир.
Бу ҳар қандай одамда юз бериши мумкин ва жараённинг фаоллашиши вақти номаълум: балоғат ёшидан бошлаб, 25-45 ёшгача ва ҳатто қарилик даврида ҳам бошланиши мумкин. Андрогенетик (андрогеник) алопесия сочларнинг ингичкалашиши ва уларнинг ўсишдан тўхтатиши билан тавсифланади. Эркакларда бу турдаги соч тўкилиши бош ва пешонанинг олд қисми ва пешонанинг юқори қисмларида сочларсиз жойларнинг пайдо бўлишида, аёлларда эса бош марказий қисм зонасида сочларнинг сийраклашишида кўринади. Эркакларда бу касалликнинг асосий сабаби эркак жинсий гормони — тестостерон, аниқроғи, унинг алфа-5-редуктаза ферменти таъсири остида юзага келадиган ДҲТнинг фаол шакли билан тавсифланади.
Гормонал бузилиш юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар:
- Бирламчи (туғма);
- Ташқи омиллар таъсирида.
Эрта ёшда ёки ундан кейин ҳосил бўлган андрогенларнинг, хусусан, диҳидротестостероннинг ҳаддан ташқари кўпайиши ирсий. Алопесиянинг ушбу турини ҳеч қандай таҳлилларсиз ҳам ажратиб олиш жуда осон. Сабаби бу касаллик пайдо бўлган киши ҳудди мактаб чоғларимизда ёдимизда қолган Владимир Илич Ленинни эслатади. Ўзгарувчан соч кўриниши (пешонадан тўкилаётган сочлар) сизга касаллик ҳақида эрта босқичлардаёқ сигнал беради. Дермотологлар ташхис қўйишлари учун бемордан қон ва ДҲТ учун анализлар олади.
Эркакларда соч тўкилганда нима қилиш керак? Косметология ва тиббиёт
Профессионал косметика, масалан, соч ўсишини яхшилайдиган восита, Minox 5 лосьони сочларни ўсиши учун самарали курашади. Препаратнинг асосий фаол моддаси миноксидин ҳисобланиб, у гормонал фонга таъсир қилмайди ва соғлиқ учун мутлақо зарарсиздир.
Миноксидин:
- Соч тўкилишини тўхтатади, уларнинг тузилишини мустаҳкамлайди;
- Соч фолликулаларининг ўлишини тўхтатади;
- Нобуд бўлган фолликулларни қайта уйғотади;
- Янги ўсиш нуқталарининг пайдо бўлишини рағбатлантиради.
Кучли вазодилататор препарат қон ва лимфа оқимини рағбатлантиради ва натижада соч илдизлари фоал тўйинганлиги туфайли мустаҳкамланади.
Комплекс даволаш, айниқса, самарали ҳисобланиб, даволашда Minox препарати махсус зулук ва кофеин экстракти қўшилган Биокон шампуни билан биргаликда тавсия этилади.
Биокон шампуни соч тўкилишига қарши махсус ишлаб чиқилган.
Шампун миноксидиннинг таъсирини кучайтиради, соч фолликулаларини интенсив равишда озиқлантиради, сочни таралишини осонлаштиради, сочларда мўртликни йўқотади ва соч тери ости ёғ безлари фаолиятини тартибга солади.
Биоcон шампунининг фойдали таъсири зулук ва кофеин экстракти бўлган ноёб формула ҳисобланади.
Академик трихологлар томонидан ишлаб чиқарилган шампун Биокон ва Minox 5 косметик воситалари андрогенетик алопесияга асосланган соч тўкилишини даволаш учун энг яхши ечимдир.
Мазкур препаратлар ўчоқли алопесия оқибатларини даф этишда ҳам жуда фойдали.
Ҳозир нима қилиш керак, доктор?
Ўзингизда ушбу касаллик белгиларини сезсангиз, дарҳол касалликка қарши муолажа ва даво чораларини қўллашни бошланг! Чунки касаллик кучайса, кейинчалик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Сочлар жадаллик билан тўкилса ҳам асло умидсизликка тушманг. Барчасини аввалги ҳолатига қайтариш имкони ҳали ҳам мавжуд.
Бунинг учун сиз биринчи навбатда ўз шампунингизни ўзгартиришингиз зарур. Биз сизга соч тўкилишига қарши зулук ва кофеин экстрактли махсус Шампун Биокон ва Minox 5 лосьонини биргаликда ишлатишни тавсия қиламиз.
Биокон шампуни ва Minox лосьонини барча OxyMed ҳамда 999 дорихоналаридан сотиб олишингиз мумкин.
Нега эркаклар соч тўкилиш жараёнига шунчалик оғриқли муносабатда бўлишади?
Тушунарли даражада, сочлари қалин бўлган одам бошқалар томонидан ёшроқ, истиқболли, бадавлат ва жинсий ва моддий жиҳатдан қабул қилинади. Шунинг учун эркаклар ўзини ўзи қадрлашининг таркибий қисмлари орасида чиройли соч турмаги ҳам муҳим рол ўйнайди.
Зулук ва кофеин экстракти қўшилган Биокон шампуни ва Minox лосьонидунё олимлари томонидан тақдим этилган халқаро препаратлардир. Улар биргаликда қўлланганда яхшироқ таъсир кўрсатади ва соғлиқ учун мутлақо зарарсиздир.
Дори-дармонлар Ўзбекистон ва Эвропа Иттифоқида сертификациядан муваффақиятли ўтган.
Тез таъсирни кутманг. Сабр қилинг ва барча тавсияларга амал қилинг.