Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди (фото)

Byqwert.uz

4 ноября, 2019

3 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди. Бу ҳақда қорақалпоғистонлик журналист Қундуз Жумагалиева маълум қилди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Facebook

«Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди. Албатта ажойиб, лекин устюртликлар бундан хурсанд эмас. Одамлар ‘қанча ишимиз қолиб кетди’, деяпти», — дейди Қундуз Жумагалиева.

Фото: Қундуз Жумагалиева

Фото: Қундуз Жумагалиева

Фото: Қундуз Жумагалиева

Аввалроқ, Ўзгидромет Ўзбекистонга 3—5 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берган эди.