Бухоро вилояти Олот туманида 5 йилдан буён ичкуёв бўлиб яшаган 32 ёшли Н.Умаров ўз жонига қасд қилганди. Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га воқеа тафсилотларини маълум қилди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Видеодан кадр

Н.Умаров Қоракўл туман, «Кулончи» МФЙда яшовчи қўшниси Р.Тилаковга тегишли молхонада ўзини-ўзи арқон ёрдамида осиши оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан 24 июнда Қоракўл туман прокуратурасига хабар келиб тушган. Хабарга асосан, 24 июнда ҳодиса жойи ва мурда холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ҳодиса жойи схемаси тузилган ва суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Экспертнинг хулосасида Н.Умаровнинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилишидан юзага келган механик асфиксия, яъни осилиш натижасида ўткир қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида юзаган келганлиги ва марҳумнинг қон таркибида 1,49 пр.л этил спирти топилганлиги кўрсатилган.

Н.Умаровнинг ўз жонига қасд қилганидан кейин фуқаро Ф.Тўхтаев, қайнотаси Ҳ.Ҳамроев, акаси М.Умаров, укаси О.Умаров ҳамда янгаси Д.Жумаева кўрган ва марҳум Н.Умаровнинг акаси О.Умаров шу жойдаги охур устига чиқиб арқонни ечиб олиб, марҳумни Олот туман касалхонасига олиб кетган.

Ҳ.Ҳамроев дастлаб берган тушунтиришида М.Умаров уйига укасини сўраб келганида укаси унга қўнғироқ қилиб, «келсанг кел, мени кўрсанглар кўрасизлар, мен ўзимни осиб ўлдираман» деб айтганлигини баён қилган. Ушбу ҳолатни Н.Умаровнинг қайнонаси Д.Жумаева ҳам тасдиқлаб, М.Умаров укаси Н.Умаров унга қўнғироқ қилиб, «жасадимни олиб кетинглар» деб айтганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан тушунтириш берган марҳум Н.Умаровнинг турмуш ўртоғи Р.Ҳамроева, қайнотаси Ҳ.Ҳамроев, қайнонаси Д.Жумаева, божаси Ф.Барноев Н.Умаров 2018 йилнинг 21 мартида ҳам ўз жонига суиқасд қилганлигини билдирган. У ўзини осмоқчи бўлган вақтида Чўпон А.Рустамов томонидан қутқариб қолинган.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августида Қоракўл туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан «Кулончи» МФЙ ҳудудида ўтказилган йиғилишда МФЙ раиси Ш.Рашидов марҳум Н.Умаровнинг акалари билан доимий келишмовчилиги борлигини, қайнотаси ва хотини тўғрисида эса ижобий фикр билдирган.

Қўшниси Р.Тилаков, Д.Шомиев, Ш.Азимов ва Ё.Яхшиев Ҳ.Ҳамроевнинг куёви Н.Умаровни 2014 йилдан буён таниши, уларнинг ўртасида бирон маротаба уриш-жанжал бўлмаганлигини айтган.

Терговга қадар текшириш якунига кўра, 22 августда Жиноят кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган. Фуқаро М.Умаровнинг аризаси юзасидан 22 августдаги қарорнинг қонунийлиги туман прокурори томонидан тўпланган терговга қадар текшириш ҳужжатлари билан бирга ўрганилиб, 30 август куни бекор қилинган.

Марҳум Н.Умаров фойдаланиб келган мобиль телефон рақамининг кириш-чиқиш қўнғироқлари олиниб, тегишли тартибда кўздан кечирилганда, 24 июнда ҳамкасби Ё.Норов ва Х.Холмуродов, турмуш ўртоғи Р.Ҳамроева ва акаси М.Умаровнинг аёли Ф.Хўжаевага тегишли рақамлар билан гаплашганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, М.Эргашева тушунтириш хатида марҳум Н.Умаров 24 июнда унинг яшаш уйига келганлигини, «янга амаким қаердалар, дўкондан ароқ олиб келдим, чақиринг бирга ичамиз» деганлигини, амакиси ухлаганлиги сабабли қайтиб уйига кириб кетганлигини билдирган.

Марҳум Н.Умаровнинг акаси М.Умаров ва укаси О.Умаров, Н.Умаров осилиб турган молхона айвонининг том қисми ярми очиқ ва ярми ёпиқлигини, Н.Умаров осилиб турган жойнинг том қисми очиқлигини билдирган.

Марҳум Н.Умаровнинг ўз жонига қасд қилгунга қадар бўлган ҳолатини аниқлаш мақсадида 21 августда тайинланган судга оид психиатрия экспертизасининг хулосасида Н.Умаровнинг ўлимига «фарзандсизлик муҳити, қисқа муддат ичида ота-онасининг ўлими, 2015 йилдан қайнотасининг уйида яшашга мажбур бўлганлиги, 24 июнда ота-онасининг 40 кунлик ўлими маросими ва спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги» ҳолатлари «Депрессив-аффект» ҳолатига тушишига ва ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлганлиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан 26 нафар шахсдан тушунтириш хати олинган бўлиб, уларнинг барчаси Н.Умаровга нисбатан бошқа шахслар томонидан раҳмсиз муомала қилинмаганлигини, унинг шаъни ва қадр-қиммати камситилмаганлигини, ўлимидан олдин бирон-бир шахслар билан жанжал қилмаганлигини ва қарз олди-бердиси йўқлигини билдирган.

Қарорда кўрсатилган бандлар ижроси таъминланиб, натижасига кўра, 30 августда Жиноят кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

От qwert.uz