McDonald’s бош директори ходимасига бўлган муҳаббати туфайли лавозимидан кетди

McDonald’s бош директори Стивен Истербрук қўл остидаги ходималардан бири билан ишқий муносабатлари туфайли лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Forbes

Истербрук уйланмаган, ўзаро муносабатлар эса икки томон истагига кўра юз берган бўлса ҳам, бош директорнинг хатти-ҳаракатлари бундай романларни ман этувчи корпоратив қоидаларнинг бузилиши деб топилди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . Истербрукнинг ўзи ҳам буни тан олди ва директорлар кенгаши қарорига рози бўлди.

McDonald’s бош директори лавозимини шу пайтгача АҚШдаги бўлинма раҳбари бўлган Крис Кемпчинский эгаллаши айтилмоқда.

Маълумот учун, Истербрук компанияни 2015 йилдан бери бошқариб келаётганди. Бу вақт мобайнида McDonald’s умумий капиталлашуви деярли икки бараварга кўтарилганди.