Туркиянинг Артвин вилояти, Ҳопа туманида Россия, Украина, Ўзбекистон ва Грузия фуқароси бўлган аёллар фоҳишалик қилгани аниқланди. Бу ҳақда Туркиянинг Hürriyet нашри хабар берди. Воқеа 14 октябрь куни рўй берган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Ўтказилган тезкор тергов амалиётлари натижасида Артвин вилояти ходимлари фоҳишаликда айбланаётган 33 нафар ёш аёл ва ушбу жиноий бизнес ташкилотчиларини қўлга олган. Аёлларнинг 5 нафари ўзбекистонлик, 20 нафари Грузия, 4 нафари Қирғизистон, 3 нафари Россия ва 1 нафари Украина фуқароси бўлган.
Терговда йиғилган маълумотларга кўра, тиббий текширувдан ўтказилган 33 аёлдан 12 нафарида тери-таносил касалликлари борлиги аниқланган.
Хабарда айтилишича, аёллар суд жараёнидан сўнг ўз ватанларига депортация қилинган.