Ёқутистонда 33 яшар йўловчи қиз «ИрАэро» авиакомпаниясининг самолётини бошқаргани юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Кадр: YouTube
Россия Тергов қўмитасига кўра, ҳодиса жорий йил 31 август куни Якутск—Саккириир рейси давомида рўй берган. Самолёт бортида йўловчилар бўлган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
«Экипаж аъзоларидан бири кабинага парвозни амалга оширишга рухсати бўлмаган қизни олиб ўтган ва унга Ан-24 ҳаво кемаси бошқарувини топширган», — дейилади хабарда.
Жиноий иш «Хавфсизлик талабларига тўғри келмайдиган хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича қўзғатилган.
Telegram’ингизда ҳали ҳам “Дарё”нинг расмий канали йўқми? Join!