Ёқутистонда 33 яшар йўловчи қиз «ИрАэро» авиакомпаниясининг самолётини бошқаргани юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Кадр: YouTube

Россия Тергов қўмитасига кўра, ҳодиса жорий йил 31 август куни Якутск—Саккириир рейси давомида рўй берган. Самолёт бортида йўловчилар бўлган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

«Экипаж аъзоларидан бири кабинага парвозни амалга оширишга рухсати бўлмаган қизни олиб ўтган ва унга Ан-24 ҳаво кемаси бошқарувини топширган», — дейилади хабарда.

Жиноий иш «Хавфсизлик талабларига тўғри келмайдиган хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича қўзғатилган.

Telegram’ингизда ҳали ҳам “Дарё”нинг расмий канали йўқми? Join!

От qwert.uz