Ўзбекистон мусулмонлар идораси ижтимоий тармоқларда бахс-мунозаларга сабаб бўлган Тошкентдаги «Искандархўжа» масжиди имом ноиби Мажидов Муроднинг маърузасидаги Нажмиддин Кубро ҳазратлари билан бўлган ит воқеаси юзасидан баёнот берди.
![](https://s.daryo.uz/wp-content/uploads/2019/10/Masjid.jpg)
Фото: «Дарё»
Маърузада улуғ зотнинг назари тушган итнинг қабрини айланган инсон қутуриш касаллигидан халос бўлиши тўғрисидаги ривоят айтилган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Қайд этилишча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари Мажидов Мурод билан мазкур масала юзасидан суҳбат олиб борган. Имом-домла мутасаввиф олимлар асарларида келган воқеаларни баён қилиш асносида ит қабрини айланиш масаласини асоссиз маълумотларга таянган ҳолда нотўғри гапни айтиб юборганини тан олган.
«Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси имом-домлаларни доимо ҳужжат-далил билан гапиришга ундайди. Зеро, динимизни тарғиб қилишда асоссиз ривоятларга ҳожат йўқ», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.